Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилади

Янгиланган сана:  7 Сен 2023, 10:50
7 Сен 2023

Мазкур танловда банк иши, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича қуйидаги таълим муассасаларида бакалавриат (кундузги ўқиш шакли) сўнгги босқичида ҳамда магистратура йўналишларида таълим олаётган талабалар танлов асосида иштирок этади. 

  •  Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети;

  •  Тошкент шаҳридаги Вебстер университети;

  •  Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;

  •  Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

  •  Тошкент молия институти;

  •  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;

  •  Тошкент шаҳридаги ИНХА университети;

  •  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.

 

Стипендиатларга қўйиладиган талаблар:

  • ўқув жараёнида (сўнгги ўқув йили натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши
    (86% дан юқори);

  • давлат тилини мукаммал билиши;

  • хорижий тилларни (рус ва инглиз) билиши, энг камида В2 даражасида.

 

Қўшимча устунлик берилади:

  • АССА ва бошқа халқаро сертификатлар;

  • Python (numpy, pandas, matplotlib) дастурлаш тилида ишлай олиши;

  • Data parsing (beautiful soup, selenium) дастурида ишлай олиши;

  • Power BI, Qlik платформаларида ишлай олиши;

  • IELTS 7.0 даражаси;

  • соҳага оид халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорлари.


Ҳужжатлар жорий йил 13 сентябрга қадар қабул қилинади. Қўшимча маълумотларни ОТМнинг ректорати орқали олишингиз мумкин.

USD = 12212.07
+22.06
EUR = 12992.42
+5.18
RUB = 127.16
+0.25
GBP = 14950.02
-32.72
JPY = 82.34
+0.05
CHF = 13474.64
+28.79
CNY = 1672.22
+3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X