Марказий банк раиси ўринбосарлари Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда 2023-2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичидаги битирувчи курс ва магистратура талабаларини “Марказий банк махсус стипедияси” дастурида иштирок этиши, Марказий банкда ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, талабалар учун ўтказилиши режалаштирилган семинар ва тренинглар хусусида сўз юритилди.
Мазкур дастур кадрларни талабалик давридан бошлаб мақсадли равишда тайёрлаш, макроиқтисодий сиёсат ва Марказий банк фаолиятига оид билимларини оширишни рағбатлантириш мақсадида кейинчалик Марказий банкка ишга жойлашиш имконини беради.
Бундан ташқари, олий таълим муассасалари томонидан мазкур дастурни янада такомиллаштириш ҳамда келгусида амалга оширилиши зарур деб ҳисобланган таклифлар муҳокама этилди.
“Марказий банк махсус стипендияси” дастури доирасида олий таълим муасссасалари ректор ва проректорлари билан учрашувлар ўтказилди
Янгиланган сана:
14 Сен 2023, 09:50