Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана:  15 Сен 2023, 15:17
15 Сен 2023
Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 12 сентябрь куни ўтказилган йиғилишида банкларнинг кредит портфелида концентрация таваккалчилиги ҳолати юзасидан қарори қабул қилинди.

Бунда банклар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, активлари бўйича йўқотишларга оид таваккалчиликни камайтириш мақсадида ўз активларининг диверсификация қилинишини таъминлаши кераклиги белгиланди.

Шу билан бирга, қонунчиликка асосан Марказий банк томонидан банклар фаолиятига таъсир кўрсатувчи таваккалчиликлар аниқланганда, уларнинг барқарорлигини сезиларли даражада ёмонлаштирувчи таваккалчиликларга сабаб бўладиган айрим молиявий операцияларни амалга оширишга белгиланган чекловларга риоя этиш талабларини кучайтириши таъкидланди.

Сўнгги йилларда банклар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар улушининг кескин ортиши концентрация таваккаличигини вужудга келтириб, мазкур йўналишда юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларнинг банклар барқарорлигига таъсири хатарларини ошишига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг банклар барқарорлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Марказий банк банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўз навбатида, Марказий банкнинг ушбу кўрсатмаси банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди. 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган барча банкларда автокредитлар ажратиш имкониятлари мавжуд ва амалга оширилмоқда.


USD = 12212.07
+22.06
EUR = 12992.42
+5.18
RUB = 127.16
+0.25
GBP = 14950.02
-32.72
JPY = 82.34
+0.05
CHF = 13474.64
+28.79
CNY = 1672.22
+3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X