Марказий банкда Бирлашган Вена институти директори Эрве Жоли билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ходимлар малакасини мунтазам ошириб боришга доир масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, уларнинг иштироки қамровини кенгайтириш, иқтисодиётнинг янги йўналишларига оид ўқув курсларини ташкил этиш ҳақида фикр алмашилди.
Маълумот учун: Бирлашган Вена институти минтақавий ўқув маркази асосан Марказий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларининг давлат хизматчилари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этишга мўлжалланган. Марказ 1992 йилда Австрия ҳукумати (Молия вазирлиги ва Австрия Миллий банки), Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган.
Халқаро валюта жамғармасининг ходимлар малакасини ошириш маркази раҳбари билан учрашув
Янгиланган сана:
20 Сен 2023, 18:30