Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–291-сонли қарорининг 2-банди ҳамда 4-иловаси билан тасдиқланган 2023-2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 27-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.
Мазкур йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳасида “Миллий клиринг маркази” АЖ ва “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказий банкда вакиллик ҳисобварағи очиши учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган.
Бундан ташқари, уюшган савдоларда акциялар билан бир қаторда корпоратив облигацияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторларга миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда.
Марказий банкда вакиллик ҳисобварақларини очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг белгиланиши ҳамда уюшган савдоларда акциялар билан бир қаторда корпоратив облигацияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторларга банкларда ҳисобварақлар очиш амалиётининг жорий этилиши мамлакатда капитал бозорини ривожлантириш ҳамда ушбу бозордаги операциялар бўйича ҳисоб-китобларни тезлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжат лойиҳаси билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.
Қарор лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди
Янгиланган сана:
28 Сен 2023, 15:26