Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Янгиланган сана:  3 Окт 2023, 16:29
3 Окт 2023
Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Пскент туманларида мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил қилди.

Ўқув тадбири давомида ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлаш каби асосий йўналишлар интерфаол усулда тушунтирилди.

363 нафар маҳалла фаоллари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар, 107 нафар ёшлар вакиллари ҳамда 83 нафар мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Тренинг иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича йўриқномалар ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-таълим тадбирларини давом эттиради.

USD = 12297.88
-17.12
EUR = 13496.92
+7.07
RUB = 138.27
-0.72
GBP = 15594.94
+42.33
JPY = 83.34
+0.44
CHF = 14027.47
+31.56
CNY = 1725.51
+3.81
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X