Табдирларда 16 та тижорат банки вакиллари билан бир қаторда 12 нафар етакчи тадбиркорлар ва 14 та суғурта компанияси вакиллари ҳам ўз тажрибаси билан бўлишди. Хусусан, ёшларга рақамли молиявий саводхонлик, тадбиркорлик, суғурта маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича кўникмалар ўргатилди.
2400 нафардан ортиқ ёшлар мутахассислар томонидан ташкиллаштирилган интерфаол ўйин ва викториналарда иштирок этиб, ўз бизнес-режаларини ишлаб чиқди.
Мазкур ўқув тадбирлари Бутунжаҳон жамғариш куни доирасида ўтказилган бўлиб, мақсад — мамлакат ёшларини молиявий мустақилликка тайёрлаш, бу борада билимларини оширишдан иборат.
Шу орқали мамлакат келажагини иқтисодий томонлама яхшиланишига пойдевор яратиш, унинг мустаҳкамлигини молиявий билимлар билан таъминлашга эришиш мумкин.