Марказий банкда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари билан Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда капитал бозорининг ҳуқуқий ислоҳоти, шу жумладан, деривативлар ва Марказий банк томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган соҳалар ҳамда капитал бозори инфратузилмаси билан боғлиқ умумий масалалар ҳақида сўз юритилди.
Учрашув якунида ЕТТБ экспертлари билан келгусида ҳамкорлик қилиниши режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув
Янгиланган сана: 17 Ноя 2023, 19:55