Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари бошчилигидаги делегация Туркиянинг омонатларни кафолатлаш фонди (SDIF) билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Истанбул шаҳрида бўлди.
Ташриф давомида Туркиянинг омонатларни кафолатлаш фонди кенгаши аъзоси Юсуф Оксузомер ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотларда томонлар икки мамлакат фондларининг фаолияти, банкларни санация қилиш, рискка асосланган мукофот тизими, тўловни қайтариш ва тўлаш жараёни, омонатларни суғурталаш ва уларни молиялаштиришга доир амалиётлар юзасидан фикр алмашишди.
Туркиянинг омонатларни кафолатлаш фонди билан ўзаро тажриба алмашилди
Янгиланган сана: 21 Ноя 2023, 14:35