Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари бошчилигидаги делегация аъзолари Истанбул шаҳрида Халқаро молия корпорациясининг кичик бизнес субъектлари учун маҳсулотларни янада яхшилашга қаратилган “Активларга асосланган молиялаштириш: марказий дебиторлик қарзларини жорий этиш” лойиҳаси доирасида Туркия молия институтлари ассоциацияси билан тажриба алмашдилар.
Учрашувда делегация аъзолари Туркия молиявий хизматлар уюшмаси, тартибга солиш ва назорат органлари фаолияти, факторинг секторининг тарихи, статистикаси ва тартибга солиниши, шунингдек, факторинг ва савдонинг рақамли трансформацияси ҳамда савдо-молиявий маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.
Шу билан бирга, молия секторлари ва кредит бюролари учун мўлжалланган риск марказлари, дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш маркази, савдо занжирини молиялаштириш тизими фаолияти ҳам ўрганилди.
Мулоқотлар давомида лойиҳа делегат давлатлари бўлган Озарбайжон, Грузия ва Тожикистон вакиллари ўртасида ўзаро фикр алмашилди.