Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия делегацияси билан учрашув

Янгиланган сана:  1 Дек 2023, 17:16
1 Дек 2023
Марказий банкда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О'Салливан бошчилигидаги Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия делегацияси билан банк раҳбариятининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Марказий банк томонидан мамлакат банкларида санкциявий рискларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар борасида ахборот берилди. Хусусан, санкциявий комлаенсга риоя қилишни такомиллаштириш ва кучайтириш бўйича тижорат банклари билан доимий иш олиб борилаётгани қайд этилди. 

Мулоқот чоғида банк тизими ходимларининг санкциявий комлаенс соҳасидаги салоҳиятини ошириш учун техник ёрдам кўрсатиш имкониятларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

USD = 12514.45
+17.65
EUR = 13535.63
-24.65
RUB = 137.06
-0.75
GBP = 15807.00
-21.45
JPY = 83.08
-0.34
CHF = 14139.02
-92.62
CNY = 1738.38
+1.46
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X