Марказий банк хабари
Ижтимоий тармоқларда Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизимида (МУНИС) узилишлар юзага келганига доир тарқатилган хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур тўлов тизими одатдаги иш режимида узлуксиз фаолият кўрсатаётганлигини ҳамда барча тўловлар тўхтовсиз амалга оширилаётганлигини билдирамиз.
Ўз навбатида, мазкур тўлов тизими фаолияти учун етказиб берувчиларнинг биллинг тизимлари ҳам узлуксиз фаолият олиб боришини тақозо этади. Шунга кўра, у ёки бу етказиб берувчининг биллинг тизимида вақтинча узилиш юзага келганда, фақат ушбу етказиб берувчига тўловларни ўтказиш имконини бермаслиги мумкин.