Марказий банкда Венгриянинг OTP Bank Group раиси Шандор Чаньи бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда банк тизимида олиб бориилаётган ислоҳотлар, пул-кредит сиёсати ва пул бозоридаги ижобий ўзгаришлар, банкларни транформация қилиш жараёнлари ва рақамлаштириш борасида сўз юритилди.
Шу билан бирга, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ҳамда уларни қўллаб-қўвватлашда микромолия хизматларининг аҳамияти муҳокама қилинди.
Бу борада икки мамлакат кредит ташкилотлари ва микромолия хизматлари бозоридаги тажрибалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Учрашувда OTP Bank Group раҳбариятини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.