Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларининг салоҳиятли ходимлари учун молиявий саводхонлик соҳасида малака оширишга доир амалий тренинг машғулотлари ўтказилди

Янгиланган сана:  6 Мар 2024, 16:43
6 Мар 2024

Семинар давомида қуйидаги долзарб мавзулар қамраб олинди:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПҚ-364-сонли қарорига кўра расмий даромадга эга бўлмаган шахслар ўзини ўзи банд қилишлари ва тадбиркорликни бошлашлари учун микромолия хизматларининг ўрни тўғрисида аҳолини хабардор қилиш;

− аҳолини бизнесга жалб қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашнинг муҳим жиҳатлари;

− аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун “оилавий тадбиркор - микробизнес – кичик бизнес – ўрта бизнес” занжири асосида яратилган имкониятлар;

− Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381-сонли қарори доирасида замонавий таҳдидлар, банк карталари (карта реквизитлари) билан, шу жумладан, электрон тўлов тизимлари орқали ноқонуний операцияларнинг олдини олиш бўйича аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш;

− устувор мақсадли гуруҳлар учун ўқув тадбирлари ташкил этишнинг янги шакллари ҳамда долзарб йўналишлари.

Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари вакиллари томонидан молиявий саводхонлик бўйича 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган лойиҳалар юзасидан маълумот берилди ҳамда ўзаро муҳокамалар асосида фикр алмашилди.

Амалий тренингда муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ҳудудий Бош бошқармалар томонидан йил давомида чекка ҳудудларда аҳоли учун ўқув тадбирлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

USD = 12780.14
+11.84
EUR = 13980.20
+19.34
RUB = 133.11
+1.96
GBP = 16704.92
+6.54
JPY = 85.80
+0.04
CHF = 14903.95
+53.64
CNY = 1808.37
+3.61
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X