Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Huawei Tech Investment Tashkent” компанияси вакиллари билан учрашув

Янгиланган сана:  15 Мар 2024, 15:11
15 Мар 2024
Марказий банкда “Huawei Tech Investment Tashkent” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини ошириш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Унда ҳозирги кунда рақамли технологиялар шиддат билан ривожланиб, замонавий технологик ечимлар долзарб аҳамият касб этаётганлиги, бу эса ўз навбатида, рақамли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш заруратини юзага келтириши қайд этилди.

Мулоқот чоғида компаниянинг рақамли инфратузилма ва АКТни ривожлантириш йўлидаги тажрибаси ҳамда бу борада эришилган натижалар хусусида маълумот берилди.

Учрашув якунида компания вакиллари мамлакат банк тизими ходимлари салоҳиятини оширишда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Маълумот учун: 1987 йилда ташкил этилган Huawei компанияси ахборот-коммуникация инфратузилмаси ва ақлли қурилмалар етказиб бериш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда фаолият юритувчи компания 195 мингга яқин ходимларига эга бўлиб, дунёнинг уч млрд.дан зиёд аҳолисига хизмат кўрсатади.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X