Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида "Қозоғистон халқ банки" ("Halyk Bank") АЖ ва “Tenge bank” АТБ раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда "Tenge bank"нинг мамлакатдаги фаолияти бўйича қисқача маълумот берилди ва яқин келажак учун режалар ҳам кўриб чиқилди. "Halyk Bank" раҳбарияти Ўзбекистон банк тизимининг таъсирчан ислоҳотлар кўлами ва ривожланиш динамикасини ҳамда унинг "Tenge bank"ни янада ривожлантириш учун стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, "Tenge bank"нинг банк маҳсулотлари қаторини кенгайтириш, хусусан, Қозоғистон бозорида тўпланган тажриба асосида кичик ва ўрта бизнес фаолиятини молиялаштиришнинг замонавий, рақамли воситаларини жорий этиш бўйича келгуси режалари ҳақида ҳам маълум қилинди.
Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Қозоғистоннинг "Halyk Bank" ва "Tenge bank" раҳбарияти билан учрашув
Янгиланган сана: 15 Мар 2024, 18:27