Марказий банк раҳбарияти ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар. Учрашув якунида англашув меморандуми имзоланди.
Меморандумнинг асосий йўналишлари сифатида IT соҳасида ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш, Марказий банк томонидан институт талабалари учун семинар, конференция ва маҳорат дарслари ташкил этиш ҳамда бизнес жараёнларни оптималлаштириш бўйича дастурий ва бошқа инновацион ечимларни ишлаб чиқишда амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган лаборатория ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Марказий банк ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ўртасида меморандум имзоланди
Янгиланган сана: 6 Июн 2024, 18:32