Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда ликвидлик рискларини баҳолаш бўйича ХВЖ миссияси якунига етди

Янгиланган сана:  10 Июн 2024, 15:33
10 Июн 2024
Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан банк тизимида ликвидлик рискларини баҳолаш ҳамда ликвидлик стресс-тест воситаларини жорий этиш бўйича миссия якунларига доир учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари, банкларнинг ликвидлик ҳолати, банк ликвидлигини мониторинг қилишда ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда ликвидлик стресс-тест воситаларини жорий этиш бўйича қабул қилинган услублар муҳокама этилди.

Бундан ташқари, ХВЖ миссиясининг икки ҳафталик ташрифи давомида ликвидлик рискларини баҳолаш бўйича Марказий банк ходимларини ўқитиш жараёни, хорижий тажрибадаги илғор услублар ва ликвидлик стресс-тест воситасини жорий этишда кутилаётган натижалар кўриб чиқилди.

USD = 12599.92
-25.26
EUR = 13510.89
+5.73
RUB = 144.48
-2.14
GBP = 15962.84
-10.54
JPY = 78.92
-0.53
CHF = 14108.07
-40.96
CNY = 1735.60
-3.09
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X