Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“OTP Bank” раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана:  12 Июн 2024, 17:07
12 Июн 2024

Марказий банкда Европанинг етакчи банкларидан бири – “OTP Bank” бошқаруви раиси ўринбосари, “Ипотека-банк” Кузатув кенгаши раиси Ласло Вольф бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

“OTP Bank” вакиллари Ўзбекистонда банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, хусусан, сўнгги йилларда банклар капитали миқдорининг ортиб бориши натижасида кредит портфели, депозитлар ва банк активлари ўсиб бораётгани, рақамли банк тизими жадал ривожланаётганини таъкидлаб, бу ўз навбатида, “Ипотека-банк”ни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

Мулоқот давомида, шунингдек, банкларда жорий кредит бозорининг ҳолати, муаммоли кредитлар, ликвидлик коэффициентлари каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди ҳамда “Ипотека-банк”нинг келгусидаги фаолияти, транcформация жараёнлари юзасидан келишиб олинди.  


USD = 12635.27
-19.75
EUR = 13753.49
+27.86
RUB = 144.47
+0.19
GBP = 16362.67
+66.8
JPY = 79.37
+1.04
CHF = 14100.29
+12.55
CNY = 1741.64
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X