Марказий банкда ICBC Standard банки ва Franklin Templeton компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазият ва иқтисодий ислоҳотлар, пул-кредит сиёсати ва капитал бозорини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда банк-молия тизимидаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, хорижий экспертлар томонидан давлат қимматли қоғозларига юқори қизиқиш билдирилиб, ушбу бозорни ривожлантириш ва иккиламчи савдо ҳажмларини ошириш бўйича халқаро тажриба асосида таклифлар берилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида давлат қимматли қоғозлари бозори инфратузилмасини такомиллаштириш йўналишида ҳамкорлик ва мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди.
ICBC Standard банки ва Franklin Templeton компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
Янгиланган сана: 6 Сен 2024, 19:01