Самарқанд шаҳрида “Кичик бизнесга чегарасиз мадад, моҳиятга қайтиш” мавзусида Марказий Осиё микромолия саммити-2024 доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ҳамда Қирғизистон Миллий банки вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида микромолия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш юзасидан соҳага оид амалдаги меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларни такомиллаштириш борасида фикр алмашилди.
Шу билан бирга, микромолия ташкилотлари томонидан таклиф этиладиган кредит маҳсулотлари ва хизматларининг кичик бизнес субъектлари ва стартапларни қўллаб-қувватлашдаги ўрни, шунингдек, рақамли технологиялар, киберхавфсизлик ва молиявий оммабоплик масалалари муҳокама этилди.
Суҳбат якунида мазкур йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш юзасидан келишувга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ҳамда Қирғизистон Миллий банки вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди
Янгиланган сана:
19 Сен 2024, 18:47