Молиявий оммабоплик альянси (МОА) ижрочи директори А. Ханниг бошчилигидаги делегацияси аъзоларининг Марказий банкка ташрифи доирасида раҳбарият, регулятор мутахассислари ва гаров реестри вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувлар давомида молиявий имкониятлар ва молиявий саводхонликни ошириш, тўлов тизимини ривожлантириш масалалари Марказий банк мутахассисларининг global МОА ишчи гуруҳларидаги иштироки доирасида молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, мулоқот иштирокчилари мамлакатда молиявий барқарорликни таъминлаш омилларидан бири сифатида молиявий имкониятларни ошириш муҳимлигини таъкидладилар. Учрашув якунида томонлар Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ташаббусига (ECAPI) раислик қилиш, иттифоққа аъзо давлатлар билан тажриба алмашиш ва МОАнинг техник ёрдамини жалб қилиш орқали Марказий банк ва МОА ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Маълумот учун: Марказий банк 2018 йилдан бери МОА аъзоси. МОАга аъзо бўлиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2024 йилдан бери Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақавий ташаббусининг (ECAPI) раиси бўлиб, унинг фаолияти минтақанинг 7 мамлакатида молиявий қулайликнинг замонавий стандартларини илгари суришдан иборат (Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Мўғулистон, Беларусь, Тожикистон ва Шимолий Македония).
Марказий банкда Молиявий оммабоплик альянси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди
Янгиланган сана:
30 Сен 2024, 12:44