Жаҳон олтин кенгаши ва Франция Марказий банки томонидан ташкил этилган форумда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакили иштирок этиб, “Олтин – стратегик захира активи сифатида” мавзусида маъруза қилди. У форум иштирокчиларига Ўзбекистоннинг йирик олтин ишлаб чиқаришдаги ҳамда халқаро захиралар таркибидаги олтинни бошқаришдаги тажрибаси билан ўртоқлашди.
Форумда хорижий экспертлар олтиннинг халқаро захиралардаги ўрни, унинг оптимал улуши ҳамда турли иқтисодий сценарийларда бошқа молиявий активлардан афзалликларини муҳокама қилишди.
Шу билан бирга, марказий банклар, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлардан 70 та банк-молия соҳаси эксперт ва раҳбар ходимлари қатнашган тадбирда жаҳондаги иқтисодий-сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда захираларни самарали бошқариш стратегиялари, бу борада IT-тизимларининг имкониятлари ҳамда рискларни баҳолаш ва бошқариш борасида ҳам ўзаро фикр алмашилди.
