Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тадбиркорларнинг муаммолари жойларга чиқиб ўрганилмоқда

Янгиланган сана: 5 Дек 2024, 17:45
5 Дек 2024
Марказий банк раҳбарияти ва тижорат банклари мутасаддилари иштирокида Бухоро вилоятидаги тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароит яратиб бериш, муаммоларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш юзасидан очиқ мулоқот тадбирлари ташкил этилди. 

Жумладан, Когон шаҳри, Қоровулбозор тумани, Бухоро шаҳри ва туманидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун учрашувлар ўтказилди.

Марказий банк раиси ўринбосари, вилоят ҳокими ўринбосари, соҳага дахлдор вилоят ва туман ташкилотлари вакиллари, тижорат банкларининг республика ва вилоят даражасидаги мутасадди раҳбарлари иштирок этган учрашувда 80 дан ортиқ йирик тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ўрганилди. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, кредит ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, коммунал  ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар бирма-бир тингланди.

Таклиф ва муаммоларнинг аксарияти учрашувлар давомида ҳал этилиб, уларнинг ечими юзасидан чора-тадбирларни белгилашга кўрсатмалар берилди.

USD = 12972.08
+15.08
EUR = 13223.74
-121.97
RUB = 126.61
-1.16
GBP = 15705.30
-235.7
JPY = 82.55
+0.51
CHF = 14144.67
-40.79
CNY = 1769.22
+2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X