Корея Банкининг Билимлар алмашинуви бўйича ҳамкорлик дастури (Knowledge Partnership Program-KPP) доирасида Марказий банкда якуний семинар ўтказилди.
Семинар давомида Корея банки ва Кореянинг Сонгюнгван университетининг малакали мутахассислари билан халқаро захираларни бошқаришда қимматли қоғозларга инвестиция қилиш ва уларни бошқаришни такомиллаштириш борасида олиб борилган тадқиқот натижалари ва ишлаб чиқилган тавсиялар муҳокама қилинди.
Иштирокчилар Ўзбекистонда халқаро захираларни бошқариш самарадорлигини янада ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар, эришилган натижаларнинг аҳамияти юқорилигини таъкидладилар. Шу билан бирга, тадқиқот давомидаги илғор халқаро тажрибага асосланган тавсиялар Марказий банкнинг тегишли фаолиятига татбиқ этилиши билдирилди.
Семинар якуни муҳокамаси бўйича ўтказилган иккитомонлама учрашувда KPP дастури доирасида ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш масалалари ҳамда кейинги тадқиқот лойиҳасинингмавзуларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Корея Банки билан қўшма тадқиқот натижаларига бағишланган семинар
Янгиланган сана: 9 Янв 2025, 17:55