Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Насия савдо фаолиятига ихтисослашган ташкилотлар билан давра суҳбати ўтказилди

Янгиланган сана: 28 Фев 2025, 14:34
28 Фев 2025
Марказий банкда насия савдо фаолиятига ихтисослашган ташкилотлар, тижорат банклари, микромолия ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва аудиторлик компаниялари вакиллари иштирокида насия савдо фаолияти (BNPL) юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистонда насия савдо бозори ҳажми ортиб, аҳоли орасида ушбу хизмат оммалашаётгани, истеъмолчилар дуч келаётган муаммолар, аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси етарли бўлмагани учун қарз юки даражаси кескин ортиб бориши ҳолатлари ҳамда бу йўналишдаги халқаро тажрибалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида Марказий банк томонидан насия савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонларга ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ҳамда давра суҳбатларини даврий ўтказиб бориш таклиф этилди. Бу таклиф иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди ва фикр алмашиш амалиётини йўлга қўйишга келишиб олинди.

USD = 12957.14
+29.97
EUR = 14702.47
-15.11
RUB = 156.56
+0.83
GBP = 17233.00
+34.69
JPY = 90.22
-0.53
CHF = 15590.35
-78.95
CNY = 1778.00
+5.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X