Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Талабалар учун пул-кредит сиёсатига доир семинар-тренинглар ўтказилди

Янгиланган сана: 7 Мар 2025, 12:20
7 Мар 2025
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Банк-молия академиясида Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати билан яқиндан таништириш мақсадида “Пул-кредит сиёсати орқали иқтисодиётни тартибга солиш: асосий тушунча ва тамойиллар” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди. Унда мазкур олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари ҳамда талабалари иштирок этишди.

Семинар-тренингда пул-кредит сиёсати тушунчаси, унинг макроиқтисодий сиёсатдаги ўрни, бу борадаги халқаро тажриба, “Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган  асосий йўналишлари” ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Интерактив тарзда ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Марказий банк вакилларидан атрофлича жавоб олиш билан бирга, ўз билим ва кўникмаларини янада бойитиб, пул-кредит сиёсатидаги бугунги ўзгаришлардан хабардор бўлишди.

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати коммуникацияси доирасида бундай семинар-тренингларни бошқа олий ўқув юртларида ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

USD = 12615.07
-19.27
EUR = 14754.59
-66.75
RUB = 162.02
-0.35
GBP = 17084.59
-110.75
JPY = 85.81
-0.62
CHF = 15852.06
-56.2
CNY = 1759.55
-1.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X