Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк ўртасида имзоланган 2021 йил 2 июлдаги 2-сонли шартномага асосан, ДҚҚни қўшимча жойлаштириш бўйича савдо ўтказилишини эълон қилади:
Аукцион ўтказиш санаси: 2025 йил 24 апрель.
ДҚҚ чиқарилишининг идентификация рақами: 28030UMFS
ISIN код: UZA000004350
Чиқарилиш ҳажми: 669 750 000 000 (олти юз олтмиш тўққиз миллиард етти юз эллик миллион) сўм
бир дона ДҚҚнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
муомала даври: 1074 кун;
мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2028 йил 2 апрель;
мажбурият бўйича даромад тури: купон;
ДҚҚнинг энг қуйи сотиш нархи: 99,9664% (номиналга нисбатан фоизда)
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;
аризаларни қондириш вақти: 11:30;
тўлов валютаси: сўм;
савдолар бўйича ҳисоб китоблар Т+0 режимида амалга оширилади;
савдоларда фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши мумкин;
битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.