Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Савол-жавоб

Янгиланган сана:  18 Май 2020, 22:35
18 Май 2020

Президентнинг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сонли қарорида белгиланганидек, қишлоқ ҳудудида кредитга 2 хонали квартирани 174 млн. сўмга ёки Тошкент шаҳридан 2 хонали квартирани 198 млн. сўмга сотиб олганда, 20 йилда ушбу суммани фоизи билан ойма-ой тўлаганда қанчани ташкил этади? Шу ҳақида маълумот берсангиз?


-  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4701-сонли қарорига асосан бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдорлари белгиланди.

Унга кўра,
- қишлоқ жойларида 2 хонали квартиралар учун 174 млн. сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн. сўмдан 310 млн. сўмгача;

- шаҳарларда 2 хонали квартиралар учун 180 млн. сўмдан 240 млн. сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн. сўмдан 320 млн. сўмгача;

- Тошкент шаҳрида 2-хонали квартиралар учун 198 млн. сўмдан 264 млн. сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн. сўмдан 352 млн. сўмгача оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддасида кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил равишда белгиланиши қайд этилган.

Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан ажратиладиган ипотека кредитларининг фоизлари бўйича тахминий ҳисоб-китобларни қуйидаги жадвалда шартли равишда келтириб ўтамиз.

Жадвал

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X