Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Савол-жавоб

Янгиланган сана:  22 Май 2020, 19:51
22 Май 2020

Карантин даврида Ўзбекистон банкларининг VISA карталари билан хориждаги VISA карталар ўртасида онлайн валюта ўтказмаларини йўлга қўйиш мумкинми? Ҳозирда кўпгина мамлакатимиз фуқаролари чет элда қолиб кетган, айримларининг моддий аҳволи яхши эмас. Шунинг учун уларга ёрдам тариқасида Ўзбекистонда яшаётган фуқаролар VISA карталари орқали пул ўтказа олишларига имконият яратилса яхши бўлар эди.

- Ҳозирги пайтда ТИФ Миллий банки томонидан муомалага чиқарилган хорижий валютадаги VISA банк карталаридан MILLIY мобиль иловаси орқали Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар, хусусан, Россия Федерациясидаги тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган халқаро VISA банк карталарига пул ўтказмалари (p2p) амалиётини бажариш имконияти мавжуд эканлигини билдирамиз. Мазкур ўтказмани Европа мамлакатлари ва АҚШ банкларининг VISA карталарига амалга ошириш имконияти яқин келажакда яратилади.

Ўз навбатида, Ўзбекистондаги барча тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган VISA банк карталарига барча давлатларнинг банклари томонидан чиқарилган VISA карталаридан пул маблағларини қабул қилиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, республикадаги барча тижорат банклари филиалларида фуқаролар халқаро пул ўтказмалари тизимларидан фойдаланган ҳолда, хорижий давлатларда бўлган шахсларга чет эл валютасида маблағларни юборишлари мумкин бўлиб, бунинг учун карта очиш талаб этилмаслигини ва миллий валютадаги маблағларни бериш кифоя қилишини маълум қиламиз.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X