Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ХМК билан рақамли молиявий хизматлар ва молиявий саводхонликни ривожлантириш бўйича битим имзоланди

Янгиланган сана:  28 Июл 2020, 14:35
28 Июл 2020

           Марказий банк Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан электрон ва рақамли молиявий хизматларни ривожлантиришда тартибга солиш муҳитини яхшилаш, молиявий саводхонликни ошириш дастурларини амалга ошириш бўйича иккита битимни имзолади.

           Ушбу лойиҳалар аҳоли учун молиявий хизматларни оммалаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

           ХМК экспертлари электрон ва рақамли молиявий хизматлар соҳасида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, шу жумладан, масофадан хизмат кўрсатиш ва молиявий хизматларни тақдим этиш, мижозларни масофадан идентификация қилиш тамойилларини жорий этиш, кредит ташкилотларининг банк тўлов агентларини жалб қилиш, тўлов тизимларини тартибга солиш ҳужжатларисиз синаш имкониятини берувчи махсус ҳуқуқий режимини яратишда амалий ёрдам бериши кўзда тутилган.

           ХМК Марказий банкка аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш йўналишида республика тижорат банкларида ўз мижозларига маъсулият билан қарз олиш, бюджетни режалаштириш ва масъулияти жамғариш ҳамда пул маблағларини бошқариш тамойиллари, шунингдек, рақамли молиявий саводхонлик билан боғлиқ масалаларда маслаҳат бериш қобилиятига эга (таълим бера оладиган) мураббийларни тайёрлашда кўмаклашади.

           Бундан ташқари, ХМК билан биргаликда кенг оммага етказиш учун молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари бўйича оммабоп ўқув материаллари ишлаб чиқилади.

           Марказий банк молиявий оммабопликни, рақамли молиявий хизматлар ва молиявий саводхонликни ривожлантириш юзасидан халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этади.

USD = 10209.86
+2.17
EUR = 12021.09
+125.05
RUB = 137.46
-4.91
GBP = 13362.66
+308.05
JPY = 96.43
+0.24
CHF = 11186.44
+98.36
CNY = 1463.91
+8.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X