Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов хизматларини ривожлантириш масаласи ҳудудларда ўрганилмоқда

Янгиланган сана:  19 Окт 2020, 15:00
19 Окт 2020

Марказий банк раҳбарияти томонидан Қашқадарё вилоятида тўлов тизимлари инфратузилмасини кенгайтириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Шунингдек, ҳудуддаги тижорат банклари мутахассислари учун амалий семинарлар ташкил этилди. Уларда янги тўлов хизматлари, хусусан, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш, хўжалик субъектларининг тўловларини туну-кун (24/7) режимида ўтказиш имконини берадиган Тезкор тўловлар тизими хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Вилоят банк тизими ходимларига тадбиркорлик субъектларини тўлов терминаллари билан уларнинг мурожаати асосида тўлиқ таъминлаш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш, ҳудудда ўрнатилган барча банкоматларнинг доимий ишчи ҳолатида бўлиши, аҳоли ва хўжалик субъектларининг талабига мувофиқ, уларга ўз вақтида банк карталари тақдим этиш масалаларида зарур кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, пандемия шароитида масофавий банк хизматларининг афзалликлари ҳамда қулайликларини мижозларга тушунтириш орқали мазкур хизматларнинг кўламини янада ошириш, тарғибот-ташвиқот ишларини доимий олиб бориш зарурлиги ҳам қайд этиб ўтилди.

Ишчи гуруҳи вилоятнинг шаҳар ва туманларида ҳам бўлиб, чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш шохобчаларида ўрнатилган тўлов терминалларининг ишлаши, савдо ходимларининг уларни қўллашда тушунчаларининг етарлилиги ўрганилди ҳамда бу борада тадбиркорлик субъектларига қўшимча тушунтиришлар берилди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X