Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов тизимлари ривожидаги муҳим ҳужжат

Янгиланган сана:  2 Ноя 2020, 10:28
2 Ноя 2020

2019 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонун Марказий банк томонидан халқаро экспертлар иштирокида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидалар, хорижий давлатларнинг тажрибасига асосланиб ишлаб чиқилган.

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун нимаси билан аҳамиятли? Унинг қабул қилиниши тизимда қандай ўзгариш ясай олди?

Қонун қабул қилингунига қадар тўлов тизимлари субъектлари, хусусан, тўлов ташкилотлари фаолиятини назорат қиладиган ваколатли давлат органи мақоми белгиланмаган ҳамда электрон пуллар муомаласини тартибга соладиган нормалар мавжуд бўлмаган. Бу эса ўз навбатида, тўлов хизматлари бозорида янги тўлов хизмат турларини жорий этишни кенгайтиришга ҳамда тўлов хизматларини етказиб берувчилар ўртасида рақобатнинг кескин ривожланишига имкон бермаётган эди.

Тўлов хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, экинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу қонун қабул қилиниши билан бу вазифалар бошқа хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб банк тизимининг регулятори бўлган Марказий банк зиммасига юклатилди. Шу тариқа тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди.

Шунингдек, ушбу қонуннинг қабул қилиниши:

тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни, ягона норматив-ҳуқуқий база яратилишини;

Марказий банк томонидан тўлов хизматлари бозорини, тўлов тизимлари, тўлов тизимларининг операторлари ва тўлов хизматларини кўрсатувчиларнинг фаолиятини самарали назорат қилинишини;

тўлов хизматларининг оммабоплиги ва шаффофлигини оширишни, жумладан узоқ ва чекка ҳудудларда ҳам кенгайишини;

электрон пуллар муомаласига доир муносабатларни ва унинг иштирокчилари фаолиятини тартибга солинишини таъминламоқда.

Қонун кучга кирган – 2020 йилнинг 3 февралидан бугунги кунга қадар Марказий банк томонидан 2 та тўлов тизими операторлари (“Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ ва “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ) ҳамда 17 та юридик шахсларга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар тақдим этилди.

Шу билан бирга, 3 та электрон пуллар тизими (OSON, СLICK ва E-Card) Марказий банкнинг электрон пуллар тизими реестрига киритилди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X