Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Молиявий саводхонлик чемпионати” ғолиблари аниқланди

Янгиланган сана:  3 Ноя 2020, 11:18
3 Ноя 2020

Жорий йилнинг 31 октябрь куни "Бутунжаҳон жамғариш куни" халқаро кампанияси доирасида республикамиз талабалари ўртасида “Молиявий саводхонлик чемпионати”нинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Чемпионатнинг финал босқичи 3 турда ўтказилди. Иштирокчилар рақамли молиявий саводхонлик ва масъулиятли қарз олиш мавзуларига оид кейслар, ребусларни ечиш ҳамда уй вазифасини тақдимот қилиш шартлари бўйича беллашдилар. Тақдимот давомида финал босқичи иштирокчилари "Банк омонати бўйича менинг такрорланмас таклифим" мавзусида ўз ғояларини таклиф қилишди.

Финал босқичи иштирокчилари Марказий банк раҳбар ходимлари ва тижорат банклари вакилларидан иборат бўлган экспертлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Чемпионатнинг финал босқичи натижаларига кўра, ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин: Яковлев Руслан
2-ўрин: Хасанбоева Маликахон
3-ўрин: Хамраев Маъмур
4-ўрин: Махмудов Фаррух
5-ўрин: Хамраева Ҳилола

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X