Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳудудларда тўлов тизимлари ҳолатини ўрганиш давом этмоқда

Янгиланган сана:  16 Ноя 2020, 10:38
16 Ноя 2020

Марказий банк вакилларидан иборат ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш ҳамда тўлов хизматлари истеъмолчилари учун қулай шарт-шароитларни яратиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Вилоятда тўлов тизими инфратузилмасида аҳолининг кенг қатламига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва узлуксизлиги, савдо ва хизмат кўрсатиш пунктларида банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда қўлланилаётган терминалларнинг етарлилиги ҳамда ишчи ҳолатда эканлиги бевосита мониторинг жараёнида кўриб чиқилди.

Вилоят банк тизими ходимлари билан учрашувларда тўлов хизматлари бозорида яратилган имкониятлардан фойдаланиш бўйича мижозларнинг талабларини тўлиқ қондириш, контактсиз тўлов воситалари ва масофавий хизматларни оммалаштириш, тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш кўламини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттириш таъкидланди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳи томонидан вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари мутасадди вакиллари билан бирга ҳудудда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада кенгайтириш орқали яширин иқтисодиёт кўламини қисқартиришга доир масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X