Инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмлари босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказилмоқда.
Маълумот учун: Инфляцион таргетлаш режимининг мақсади нархлар барқарорлигини таъминлашдир. Ўз навбатида, нархлар барқарорлиги аҳоли ва бизнес вакиллари даромадлари харид қобилиятини сақлаб қолиш, уларнинг ишлаб чиқариш, инвестиция, жамғариш ва истеъмол борасида қарорлар қабул қилиши учун қулай иқтисодий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.