Мижозларга масофадан банк хизматларини кўрсатувчи ахборот тизимларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашга оид ўқув-семинар ташкил этилди
Бугунги кунда банк тизимини трансформациялаш жараёнида тижорат банклари томонидан мижозларга масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва мобиль иловаларининг ўрни сезиларли даражада ошиб бормоқда.
Банк ва тўлов тизимларининг узлуксиз ишлаши, шунингдек, уларнинг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Марказий банк томонидан тижорат банклари учун мижозларига масофадан банк хизматларини кўрсатувчи ахборот тизимларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда масофадан банк хизматларини кўрсатувчи ахборот тизимларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш, компьютер ҳужумларидан ҳимоя қилиш, банк тизими узлуксизлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Банк ва молия-кредит соҳасида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда банкларда ушбу йўналишда мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли талаблар ва тавсиялар билдирилди.
Семинарда тижорат банкларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашда юзага келаётган масалалар ва уларнинг ечимига қаратилган чора-тадбирлар бўйича Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти мутахассислари батафсил тушунтиришлар беришди.