Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкларнинг раҳбар ходимлари мижозга йўналтирилган “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ўқитилмоқда

Янгиланган сана:  11 Янв 2021, 19:12
11 Янв 2021

Бугун Марказий банкда “Тижорат банкларининг мижозга йўналтирилган сиёсати ва “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш йўналишлари” мавзусида семинар-тренинг бошланди.

Унда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банкларининг вилоятлардаги филиаллари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Мазкур семинар-тренинг дастури Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида банк тизими зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва жойларда мижозбай ишлаш тизимини жорий этиш мақсадларига қаратилди.

Ушбу дастур асосида биринчи босқичда январь ойида Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг масъул ходимлари ва ҳудудий (вилоят) филиалларининг 181 нафар раҳбар ходимлари уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўқитилмоқда.

Иккинчи босқичда Марказий банк ва тижорат банклари раислари ўринбосарларидан тузилган ишчи гуруҳлари томонидан февраль ойида вилоятларга чиққан ҳолда ҳар бир туман ва шаҳардаги тижорат банклари филиаллари раҳбарлари ва маҳаллаларга бириктирилган масъул банк ходимлари “маҳаллабай” ишлаш тартиби ва тамойилларига ўргатилади.

Семинар-тренинг интерфаол шаклда ташкил этилиб, унда асосий эътибор:

  • “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этишнинг мазмун-моҳияти ва кўзланган мақсадлари;

  • маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришда мавжуд имкониятлар (бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ер майдонлари), маҳалладаги тадбиркорлар фаолиятининг жорий ҳолати, маҳалла хонадонларининг ихтисослашувини ўрганиш ва маҳалланинг тадбиркорлик салоҳиятини ошириш режа-графигини ишлаб чиқиш;

  • ишсиз маҳалла аҳолисини уларнинг касб кўникмалари ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда касб ўргатувчи курсларга йўналтириш ва тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштириш;

  • маҳалладаги хонадонларнинг ер участкаларидан фойдаланиш даражаси, оилаларнинг даромад манбалари, даромадли меҳнат билан шуғулланишга бўлган қизиқишларини хонадонбай ўрганиш ва кредитга бўлган эҳтиёжларини йўналишлар бўйича шакллантириш;

  • маҳаллаларда мавжуд тадбиркорларнинг муаммоларини ечишга ҳамда иқтисодий ўсишнинг драйвер соҳаларида янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмак бериш;

  • тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга бизнес лойиҳаларни тайёрлашда консультатив кўмак бериш ва уни амалга ошириш жараёнларини доимий мониторинг қилиб бориш;

  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш;

  • тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги фуқароларни бизнес асосларига ўқитиш тизимини ташкил этиш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш;

  • хизмат турлари бўйича масъул этиб бириктирилган тижорат банклари билан биргаликда маҳаллаларда сервис соҳасини ривожлантириш ва унинг янги турларини кўпайтириш бўйича тегишли лойиҳа таклифларини тайёрлаш;

  • маҳаллаларда тадбиркорлар лойиҳаларига кредитлар ажратишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг молиявий хизматларидан кенг фойдаланишга кўмаклашиш;

  • банк кредитлари ҳисобига ишга туширилган ва бугунги кунда паст қувватларда ишлаётган корхоналар бўйича сабабларни аниқлаб, уларнинг тўлиқ қувватда ишлашига амалий ёрдам кўрсатиш;

  • аҳолининг банк хизматларидан фойдаланиш даражасини “маҳаллабай” қамраб олиш ва зарур банк хизматларини кенгайтириш усулларини ўргатишга қаратилмоқда.

Семинар-тренинг 5 кун давом этиб, унда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари маъруза ва тақдимотлари билан қатнашадилар.

Тренинг давомида, шунингдек, тижорат банклари раҳбарлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқда. Семинарнинг охирги иш кунида фаолияти намунавий йўлга қўйилган учта тижорат банки билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

 

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X