Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Эски намунадаги пулларни банк кассаларида муомаладаги пулларга алмаштириб олиш юзасидан эслатма

Янгиланган сана:  26 Апр 2021, 22:46
26 Апр 2021

2020 йил 1 июлдан 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар (қоғоз пуллар) қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотганлиги, уларнинг ўрнига 200 ва 500 сўмлик тангалар доимий равишда муомалага чиқариб борилаётгани маълум қилинган эди. Шунингдек, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни банк кассаларида алмаштириб олиш муддати аҳолининг талаб ва эҳтиёжини ўрганган ҳолда узайтирилгани ҳақида ахборот берилган эди.

Ҳозирда ҳам қўлида 500 ва 200 сўмлик банкнотлар мавжуд бўлган фуқаролар ва тадбиркорларга яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Марказий банк бошқарувининг 2021 йил 9 январдаги йиғилишида эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгилаш тўғрисида қарорига биноан:

қўлингизда қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотларни 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкин.

USD = 12632.22
+22.05
EUR = 13478.58
-48.35
RUB = 134.39
-0.85
GBP = 15778.91
-39.29
JPY = 79.99
-0.37
CHF = 13721.72
-114.32
CNY = 1744.52
+2.71
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X