9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” шиори остида Марказий банкнинг ходимлари учун пойтахтимиздаги Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейига экскурсия ташкил этилди.
Бу кичик саёҳат – тарихдан билганимиз иккинчи жаҳон урушининг даҳшатли йиллари, аждодларимизнинг қора ўтмишини ҳис эта олиш, она Ватан ҳимояси йўлида жонини фидо этган қаҳрамонларнинг кечмишларини тушуниш имконини берди.
Музейда сақланаётган экспонатлар орасида аскарларнинг кийимлари, қуроллари, фронтда туриб ота-онасига ёзган хатлари, ўша даврда олинган суратлар, уруш даври акс этган декорациялар, жонли образдагидек ясалган ҳайкаллар ва бошқа кўплаб ноёб буюмларни кўриш мумкин. Музейда мусиқа ҳамроҳлигидаги жонли декорацияларни томоша қилиб, киши гўё вақт масофасини хатлаб, хаёлан ўша синовли йиллар муҳитига тушиб қолгандек бўлади.
Кўз ўнгимизда жонланган тарих
Янгиланган сана:
29 Апр 2021, 22:43