Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Московская биржа” вакиллари билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана:  10 Сен 2021, 20:32
10 Сен 2021

Марказий банк раҳбарияти “Московская биржа” (Россия Федерацияси) вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар мамлакат молия бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Қайд этилдики, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фонд ва валюта биржалари изчил ривожланмоқда. “Московская биржа” вакилларига ривожланиш тажрибалари хусусида маълумот берилди.

Учрашувда “Ўзбекистон Республика валюта биржаси” ва “Московская биржа” ўртасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни келишиб олдилар.

Маълумот учун: “Московская биржа” ОАЖ – Россиянинг йирик биржа холдинги ҳисобланади. Биржа 2011 йилда “Московская межбанковская валютная биржа” ва “Фондовая биржа РТС” ОАЖларнинг қўшиб юборилиши натижасида ташкил топган.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X