Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ХВЖнинг Швейцария гуруҳи ижрочи директори Марказий банкка ташриф буюрди

Янгиланган сана:  30 Сен 2021, 18:17
30 Сен 2021
Марказий банк раҳбарияти билан Халқаро валюта жамғармасининг Швейцария гуруҳи ижрочи директори Пётр Трабинский ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда меҳмонларга мамлакатимиз банк тизимида, хусусан, пул-кредит сиёсати йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, учрашувда молиявий барқарорлик, инфляцион таргетлаш ва макропруденциал назорат борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

photo_2021-09-30_16-09-46.jpg
Учрашув давомида Марказий банк раҳбарияти томонидан мамлакатда монетар ва молия соҳаларидаги ислоҳотларни амалга оширишда коммуникация сиёсатининг аҳамияти муҳимлигига тўхталиб ўтилди.

Ўз навбатида, ХВЖнинг Швейцария гуруҳи раҳбари томонларнинг муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарашлари ўхшашлигини, Ўзбекистон ва ХВЖ ўртасидаги яқин ҳамкорлик эса минтақа иқтисодиётининг ривожланаётганига ёрқин мисол эканлигини қайд этди.

Мулоқот якунида томонлар иқтисодиётнинг барча соҳаларида, жумладан, мамлакатимиз банк тизимида ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

USD = 12600.14
+10.14
EUR = 13642.17
-23.02
RUB = 135.92
-0.05
GBP = 15908.94
-23.71
JPY = 83.24
+0.01
CHF = 13918.19
-47.42
CNY = 1743.43
-0.72
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X