Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк молиявий саводхонлик бўйича олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Янгиланган сана:  4 Окт 2021, 18:36
4 Окт 2021
Марказий банк молиявий саводхонлик йўналишида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ва Тошкент молия институти билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар имзолади.

Молиявий таълимни ривожлантириш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида имзоланган мазкур меморандумлар Ўзбекистон Республикасида ёшлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга хизмат қилади.

Ушбу ҳужжат доирасида:

  • талабаларни Марказий банкнинг молиявий саводхонлик тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига жалб этиш;
  • ўқитувчиларнинг молиявий саводхонлик бўйича малакасини ошириш мақсадида ўқув-услубий материаллар, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
  • таълим ташкилотларининг кадрлар салоҳиятини шакллантириш бўйича ўқитувчи ва методистлар учун тренинг, семинар ва конференциялар ўтказиш;
  • молиявий саводхонлик тадбирлари бўйича ахборот тарғиботи;
  • молиявий саводхонлик бўйича ўқув материаллари/лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан танловлар ўтказиш;
  • талабаларнинг молиявий саводхонлик бўйича edutainment форматидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
  • молиявий саводхонлик бўйича синов лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш мақсад қилинган.


Шу билан бирга, университет ўқитувчилари молиявий саводхонлик соҳасида халқаро ташкилотлар томонидан ўтказиладиган вебинарларда, жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Халқаро Молиявий таълим тармоғининг (OECD/INFE) тажриба алмашиш бўйича вебинарларида иштирок этиш имконига эга.

Марказий банк ушбу лойиҳа бўйича барча манфаатдор олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Савол ва таклифлар бўйича 71 212-73-56 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.

Finlit.uz билан бирга молиявий саводхонлигингизни оширинг!

USD = 10695.00
-8.02
EUR = 12435.08
-26.45
RUB = 152.55
+0.93
GBP = 14707.76
-67.76
JPY = 94.13
+0.12
CHF = 11635.12
-37.93
CNY = 1674.31
-0.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X