Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк 14-15 ёшдаги мактаб ўқувчилари учун молиявий саводхонлик бўйича онлайн тест ўтказмоқда

Янгиланган сана:  6 Май 2022, 16:35
6 Май 2022
Марказий банк Kundalik.com таълим платформаси билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 14-15 ёшдаги ўқувчилари учун молиявий саводхонлик бўйича онлайн тест ўтказмоқда.

Ушбу тест ўқувчиларнинг банк хизматларидан фойдаланиш, пул маблағларини бошқариш ва молиявий хавфсизлик асосларига оид мавзулар бўйича билимларини баҳолашга ёрдам беради.

Ўқувчилар молиявий саводхонлик даражасини текширишлари учун Kundalik.com (https://kundalik.com/ad/promo/cbuz)  сайтидан рўйхатдан ўтишлари ва бир соат давомида 15 та саволга жавоб беришлари лозим. Онлайн тестни фақат бир марта топшириш мумкин.

Марказий банк томонидан 11 та ва ундан ортиқ саволларга тўғри жавоб берган иштирокчилар учун тест синовларини муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи сертификат тақдим этилади.

Онлайн тестни жорий йилнинг 31 майига қадар топшириш мумкин 

https://kundalik.com/ad/promo/cbuz

Маълумот учун: Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда молиявий саводхонлик дарсларини ўтказиш бўйича мактаб ўқитувчилари учун маҳорат дарслари, шунингдек, мактаб ўқувчилари учун бевосита банк мутахассислари томонидан очиқ дарслар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X