Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро валюта жамғармасининг Марказий Осиё, Мўғулистон ва Кавказ мамлакатлари салоҳиятини ривожлантириш минтақавий маркази вакиллари билан учрашув

Янгиланган сана:  7 Июн 2022, 10:45
7 Июн 2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Халқаро валюта жамғармасининг Марказий Осиё, Мўғулистон ва Кавказ мамлакатлари салоҳиятини ривожлантириш минтақавий маркази директори Норберт Функе билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида марказ ўз фаолиятини бошлангандан буён ўтказилган ўқув семинарлари ва амалга оширилган техник кўмак миссиялари натижаларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, томонлар яқин келажак учун режалаштирилган бир қатор тадбирлар ва семинарлар йўналишларини муҳокама қилдилар.

Маълумот учун: Марказий Осиё, Мўғулистон ва Кавказ мамлакатлари салоҳиятини ривожлантириш минтақавий маркази – Халқаро валюта жамғармаси ташаббуси ва ҳудуддаги 9 мамлакат (Арманистон, Грузия, Мўғулистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ҳамкорлигида ташкил этилган. Мазкур марказни Олмаота шаҳрида очиш юзасидан қарор 2019 йил октябрда қабул қилинган.


USD = 10850.10
-15.84
EUR = 11344.86
+11.68
RUB = 198.99
-8.28
GBP = 13094.99
-91.91
JPY = 79.99
+0.24
CHF = 11306.90
-31.87
CNY = 1620.02
-2.85
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X