Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди вакиллари билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана:  24 Июн 2022, 10:06
24 Июн 2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди (German Sparkassenstiftung) вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барча халқаро стандартларга жавоб берадиган ишончли молиялаштириш тизимини яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Марказий банк томонидан амалга оширилиши лозим бўлган истиқболдаги режалар тўғрисида фикр алмашилди. 

Хусусан, мазкур йўналишда Марказий банк ходимлари малакасини ошириш мақсадида илғор ҳорижий амалиётлар, жумладан, Германия тажрибаси билан яқиндан таништириш, кредит ташкилотларида масъулиятли кредитлаш тамойилларини жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида истиқболдаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.


USD = 10860.25
+59.7
EUR = 11414.12
-19.34
RUB = 212.43
+8.55
GBP = 13202.81
-41.9
JPY = 79.55
+0.11
CHF = 11381.52
+64.93
CNY = 1620.96
+5.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X