Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда ЕТТБ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Янгиланган сана:  15 Сен 2022, 10:48
15 Сен 2022
Марказий банк раҳбарияти Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар рисклар билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, мамлакат молия секторидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар. Таъкидланганидек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича Марказий банк томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, томонлар банк тизимининг ривожланиш стратегиясига мувофиқ давлат банкларини трансформациялаш ва хусусийлаштириш жараёнини муҳокама қилдилар. ЕТТБ вакиллари пандемия даврида ва глобал ноаниқликлар шароитида регуляторнинг банк тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракатларини юқори баҳоладилар.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X