Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро консалтинг компанияси Ўзбекистон банкларида кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолади

Янгиланган сана:  19 Сен 2022, 11:09
10 Ноя 2021
Швейцариянинг “Business&Finance Consulting” компанияси ҳамда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ходимлари ҳамкорлигида республикамизнинг 6 та ҳудудида 11 та тижорат банкининг 60 дан зиёд филиалларида хизмат кўрсатиш сифатини “сирли мижоз” услубиёти орқали баҳолаш юзасидан ўрганишлар ўтказилганди.

Марказий банкда тижорат банклари раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек, “Business&Finance Consulting” компанияси бош директори ва лойиҳа экспертлари иштирокида мазкур ўрганиш натижалари таҳлилига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида хорижий компания вакиллари томонидан банкларда мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш методологияси тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шу билан бирга, банкларда мижозлар билан ишлаш ҳолати, ўрганиш давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, банкларда мижозларга кўрсатилаётган хизматларни халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш ҳамда мазкур йўналишда рақамли технологиялардан фойдаланишни кенг жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш бўйича “Business&Finance Consulting” компанияси томонидан тайёрланган презентация билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X