Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Фуқаролар диққатига: автомашина харид қилишда уни гаровда турган ёки турмаганлигини текшириб олишни унутманг!

Янгиланган сана:  23 Сен 2022, 12:09
23 Сен 2022
Фуқаролар диққатига: автомашина харид қилишда уни гаровда турган ёки турмаганлигини текшириб олишни унутманг!

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига йўлланаётган айрим мурожаатларда, фуқаролар автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисобига сотган шахслар билан келишилган пул маблағлари тўлаб берилгандан сўнг, автомашина банк кредити бўйича гаровда турганлиги тўғрисида хабар топганлиги, шунингдек, унинг номига расмийлаштириш учун мазкур автомашинани гаровдан чиқариш юзасидан шикоятлар қайд этилмоқда.

Марказий банк томонидан ушбу мурожаатлар ўрганилганда, муаммо юзага келган автомашиналар банкнинг кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги ёки автомашина банкдан олинган бошқа кредит тури бўйича ўрнатилган тартибда гаровга қўйилганлиги маълум бўлмоқда.

Ўз навбатида, мазкур ҳолат банк, автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисобига сотиб олган фуқаро ҳамда автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотган шахслар ўртасида суд тартибида кўриб чиқиладиган низоли муносабатларни келтириб чиқармоқда.

Ҳурматли фуқаролар!!!

Юқорида келтирилган муаммоли вазиятларга дуч келишингиз эҳтимолини камайтириш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

1) Автомашинани сотиб олиш мақсадида тузилган ҳар қандай шартномани нотариал тасдиқлашни талаб қилиш (шартнома тузувчилар бунга қонуний ҳуқуқга эга).

Бунда нотариал идорада шартнома тузилаётган пайтда автомашина тақиқда турганлигини текшириш имконияти пайдо бўлади ва шартнома матни қонунчилик ҳужжатлари талабига мувофиқ бўлиши таъминланади.

2) Сотиб олинаётган автомашина гаровда турганлигини гаров реестри базасидан аниқлаштириш (текширишга ҳақ олинмайди).

Бунинг учун сотиб олинаётган автомашина кузов рақамини ёки сотувчи – автомашина эгасига тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) ёҳуд унинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) garov.uz сайтига киритган ҳолда қидириш мумкин (батафсил ушбу линк орқали: https://www.garov.uz/uz/site/search).

3) Лизинг шартномасига ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда автомашинани олди-сотди қилиш бўйича шартномага асосан автомашинага бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритиш.

Мазкур вазиятда лизингга ёки бўлиб-бўлиш тўлаш ҳисобига олинаётган автомашина кейинчалик кредит таъминоти учун гаровга қўйилмаслигининг олдини олиш мақсадида лизинг ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда автомашинани олди-сотди қилиш шартномасига асосан автомашинага бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзувни ўзингиз garov.uz сайти орқали гаров реестрига киритишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот учун “Гаров реестри” корхонасининг телефон рақами: (+998) 71-212-60-03, 71-256-25-32.

USD = 11004.94
-9.07
EUR = 10783.74
+108.96
RUB = 192.98
+1.18
GBP = 12278.21
+312.59
JPY = 76.19
+0.08
CHF = 11255.95
+26.33
CNY = 1548.86
+10.23
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X