Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Kyongnam Bank раҳбарияти билан учрашув

Янгиланган сана:  27 Сен 2022, 14:26
27 Сен 2022
Марказий банкда “BNK Kyongnam Bank” АЖ бошқарув раиси Чой Хонг Ёнг (Корея Республикаси) бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Марказий банк раҳбарияти меҳмонларни мамлакат банк тизимининг жорий ҳолати билан таништирди. Халқаро молия институтлари иштирокида “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси”га мувофиқ давлат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёни фаол давом этаётгани таъкидланди.

Kyongnam Bank раҳбарияти амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакат иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришларни қайд этди. Шунингдек, меҳмонлар рақамли банк хизматларига ихтисослашган шўъба банк очиш орқали Корея банкининг Ўзбекистон молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди.

Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ банк очиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

Маълумот учун: 1970 йилда ташкил топган “BNK Kyongnam Bank” АЖ “BNK Financial Group INC.” молиявий гуруҳи таркибига киради ва Корея Республикасидаги энг йирик банклардан бири саналади. 2021 йил 11 мартда “BNK Kyongnam Bank” Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг аккредитациясига асосан Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган.


USD = 11257.13
+29.05
EUR = 11854.88
+131.64
RUB = 182.11
-1.55
GBP = 13818.13
+174.89
JPY = 84.01
+1.66
CHF = 12038.42
+143.01
CNY = 1602.96
+19.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X